+998 71 200-66-88 09:00 - 19:00 Du.-Shan.
info@vitech.uz Elektron manzil

ҚОЗОННИ ҚАНДАЙ ТАНЛАШ ЛОЗИМ

Деворий газ қозони мисли мини-қозонхона ёки иситиш комплекси бўлиб, унинг муъжаз корпусида барча зарур ускуналар (циркуляцион насос, кенгайтирувчи бак, ҳароратни тартибга солувчи ва ҳимоя арматураси) жойлаштирилган. Ушбу қозонни водопроводга ва уйингизни иситиш контурига улаш кифоя.

Деворий газ қозонларининг иссиқлик алмаштиргичи мисдан ясалган, бу эса иссиқлик ташувчи (сув ёки антифриз)ни анча самарали ва тез иситишга имкон беради. Улар, шунингдек, ёниш маҳсуотларини чиқариш бўйича икки турга бўлинадилар. ия.

1. Ёниш камераси ёпиқ: Қозонларнинг ёниш камераси мажбурий вентиляция қилинадиган тури. Ҳавони ҳайдб киритиш ва ёниш маҳсулотларини чиқариш электр вентилятор (турбина) ёрдамида амалга оширилади.

2. Ёниш камераси очиқ: Ҳаммамизга яхши маълум тутун мўриси каби ёниш маҳсулотлари табиий чиқиб кетадиган қозонлар.

Бундай қозонлар ёпиқ камералидан арзонроқ, аммо уларни ўрнатиш уйингизда мўри аввалдан мавжуд бўлсагина самара беради. Масалан, сиз эски, полда жойлашган, мўрили қозонни янги, деворий, атмосферали қозонга алмаштирётган бўлсангиз. Бу ҳолда янги қозонни мавжуд тутун мўрига улаб қуйиш мумкин.

Деворий газ қозонлари муъжаз, фойдаланиш ва монтажда содда бўлиб, лекин ҳар йили мутахассис тарафидан хизмат кўрсатилишини талаб қилади.

 

Газ қозонининг қуввати.

Буни газ қозонини танлашда энг муҳим параметр деб аташ мумкин. Айтиш лозимки, мутахассисларнинг тавсияси бўйича, шифтнинг баландлиги 3 метргача бўганда иситилаётган хона майдонининг ҳар 10м2 га қозоннинг 1кВт қувватини минимал қиймат сифатида олиш керак.

Бу қиймат асос деб олинади, чунки у фақат идеал шарт-шароит учун қўлланиши мумкин. Биз эса барча иссиқлик йўқотишларини, иссиқ сувнинг сарфини, газнинг сифатини ҳам инобатга олишимиз керак. Бунинг устига, ишлаб чиқарувчи максимал қувватни, газ қўвуридаги газ босими тахминан 15 мБар деб кўрсатади амалда эса қишки мавсумда босим айрим пайтда 2 мБар гача пасайиб кетади. Ана шу омилларнинг барчасини қозоннинг қувватини ошириб ўрнини босишимиз лозим бўлади. Шунингдек, максимал юкламаларда ишни енгиллатиш учун бироз қувват захираси бўлиши кераклигини ҳам унутмаймиз.

Бундан, уйингизни мақбул иситиш учун қозонни идеал шароитдагидан 1,5-2 баравар қувватлироғини танлаш лозим деган хулоса келиб чиқади. Майдони 100 м2 бўлган уйингизни қулай иситиш учун қуввати тахминан 17- 20кВт ли қозон талаб этилади. Агар иситиш қозони қувватини аниқроқ ҳисоб-китоб қилиш талаб этилса, уйингизни иситиш тизими лойиҳасини ишлаб чиқиш учун мутахассисларга мурожаат қилишингиз зарур бўлади. Бу катталикка кўплаб ўзгарувчилар таъсир этиб, уларни фақат лойиҳалашдагина ҳисобга олиш мумкин.

 

Қозоннинг минимал қуввати тўғрисида икки оғиз сўз. Қозоннинг минимал қуввати қанча паст бўлса, мавсумлар орасида (баҳор, куз) иситиш шунчалик тежамли ва қулай бўлади. Бунда қозон имкониятнинг энг паст даражасида ишлайди.

Хариддан аввал қуйидагиларга эътибор бериш лозим:

Танишлар, қўшнилар, сиз ишонган кишилар тарафидан берилган тавсиялар. Бирмунча пайт ишлаб турган қозонни шахсан келиб кўриш, ушлаб кўриш маъқул

Кафолатли ва кафолатдан кейинги хизмат кўрсатиш. Кафолатдан кейинги хизмат кўрсатишда муаммолар чиқиши мумкин, сотувчи бунинг тескарисига ишонтиришга уринган пайтда ҳам.

Қозонни танлашда унинг самарадорлиги (қуввати), ишончлилиги, хавфсизлигида тежашга интилманг. Иситиш тизимингизнинг тежамли, қулай, асосийси эса, хавфсиз ишлаши шунга боғлиқ эканни унутманг!