+998 71 200-66-88 09:00 - 19:00 Du.-Shan.
info@vitech.uz Elektron manzil

ГАЗ КОЛОНКАСИНИ ҚАНДАЙ ТАНЛАШ ЛОЗИМ

Ҳурматли харидор!

Газ колонкасини муваффақиятли танлаш учун Сиз қуйидаги саволарга жавоб топишингиз керак бўлади:

1. Газ колонкаси ўзи нима?

2. Газ колонкасининг унумдорлиги қандай бўлиши керак?

3. Газ колонкаси сувнинг қандай босимига мўлжалланган?

4. Колонканинг ўт олдириш тури қандай?

5. Колонканинг иссиқлик алмашиш тури қандай?

6. Колонка қандай хавфсизлик қурилмалари билан жиҳозланган?

7. Қўшимча функцияларнинг мавжудлиги?

 

Ушбу саволларнинг долзарблиги ва муҳимлигини қуйида келтирилганлардан билиб олиш мумкин:

 

1. Газ колонкаси ўзи нима?

Бу асбоб истеъмолчиларимизга аввалдан яхши маълум газ қўлда ўт олдириладиган оқа сув иситгичи ҳали ҳам, айниқса, эскида қурилган уй1ларда учраб туради. Илгари бундай асбоблар ҳар йили юз минглаб ишлаб чиқариларди. Аммо газ колонкаси нафақат ўтмиш, балки келажак ҳамдир, чунки бундай сув қизитгичларнинг қатор устунликлари бор, биринчи навбатда эса тежамкорлиги: ҳар қандай иқтисодий бўҳронлар пайтида ҳам газ ҳанузгача уйдаги иссиқликнинг энг арзон манбаи бўлиб қўлмоқда

Бунда колонкада қизитилган бир литр сув электр қизитгичдан ёки марказлашган иссиқ сув таъминоти тизимидан келган сувдан бир неча марта арзон тушади. Оқма сув қизитгичи бўлган колонка анчагина ҳажмни эгаллайдиган бойлерни талаб қилмагани учун анча ихчамлиги ҳам қулайдир. Иссиқ сувни узатишда тезкорлиги («ишга туширда, олавер») ҳам ўз сув ҳажмини қизитиш учун камида бир соат вақт талаб этадиган жамлама қизитгичларга нисбатан устунликдир. Бу ҳолда тўплагичларнинг имконияти бойлер билан чекланган бўлса, колонка сизга талаб этилган сув миқдорини токи тизимда совуқ сув ва газ мавжуд бўлгунича қизитиб бераверади.

 

2. Газ колонкасининг унумдорлиги қандай бўлиши керак?

Колонканинг унумдорлиги кВт да ҳам, л/мин да ҳам кўрсатилиши мумкин. Кўпинча унумдорлик л/мин ўлчамида кўрсатилади. Одатда, бу катталик сувни қизитишда ҳароратнинг муайян, 25 ̊С ни ташкил қилувчи фарқига келтирилади. Масалан, колонканинг унумдорлиги 10 л/мин ни ташкил қилсин. Бу, колонкага кираётган сувнинг ҳарорати 10 ̊С бўлганда колонка уни мақбул 35 ̊С гача иситиб, минутига 10 литр сув ўтказиши мумкинлигини англатади. Ушбу катталик шартли хусусиятга эга: қизитишнинг каттароқ ҳароратига сувнинг камроқ оқими мос келади.

Иссиқ сувнинг зарур оқимини сув тарқаладиган нуқталар (аралаштиргичлар) сони бўйича баҳолаш мумкин. Ўртача битта аралаштиргичга сувнинг 6-7 л/мин лик оқими мос келади. Шундай қилиб, ваннада битта аралаштиргичи ва ошхонада битта аралаштиргичи бўлган намунавий хонадон учун тавсия этиладиган энг кам белгиланган ўлчам 10 л/мин ни ташкил қилади. Қуйида жадвал келтирилган бўлиб, ундан тавсия этиладиган белгиланган ўлчамни осонгина аниқлаш мумкин.

 

3. Газ колонкаси сувнинг қандай босимига мўлжалланган?

Эътиборни биринчи навбатда колонка ишга тушадиган минимал босимга қаратиш зарур. Ушбу босим, шунингдек, заводнинг лавҳачасида кўрсатилган бўлиши лозим. 60-70-чи йилларда қурилган уйлар учун айниқса сувнинг паст босими хос. Шу сабабли, агар ишлаб чиқарувчи кўрсатган катталик 0,15 бар дан баланд бўлса, етарли бўлмаган босимда колонкани ишга туширишда муаммолар юзага келиши мумкин.

Шунингдек, сув қизитгичнинг материаллари ва бирикмалари сув таъминоти тизимида даврий равишда юз бериши мумкин бўлган гидравлик зарбаларга чидаб бериши ҳам муҳим ҳисобланади. Гидравлик зарба – тизимда босимнинг қисқа муддатли ошиб кетишидир. Унинг оқибатида бирикмалар шикатланиши ва натижада колонкадан сув кетиши мумкин. 11-12 бар миқдоридаги катталикни мунтазам гидравлик зарбаларга чидаб бериш учун етарли деб ҳисоблаш мумкин.

 

4. Колонканинг ўт олдириш тури қандай?

 

Бунда учта усул қўлланиши мумкин:

Пьезо ўт олдириш. Номи ҳам оддий эмас, ўт олдиришнинг усули ҳам, чунки бунда қўл билан ишлаш назарда тутилиб, замонавий аҳоли учун ҳар доим ҳам мос келавермайди. Агар бориб тугмани босиш умуман қийинчилик туғдирмаса, нега энди қурилманинг шундай турини танламаслик керак? Фақат жойлашган жойини ҳамда бу ҳолда, ўт олгандан кейин ҳам ўт олдиргич ёнишда давом этгани учун газ сариф кўпроқ бўлишини ҳисобга олиш лозим.

Батарейкалардан ўт олдириш. Қулайлиги шундаки, автоматик тарзда амалга оширилади. Бу дегани, ўт олдириш кран очилган пайтда автоматик равишда ишга тушади. Вентилятор ва газ узатилиши ҳам шу тарзда содир бўлади. Энергия манбаи – батарейкалар. Қулай ва содда.

Гидротурбинадан ўт олдириш. Бу ҳам автоматик усулдир. Энергия манбаи билан фарқланади, бу вазифани кичик ҳажмли электрогенератор бажаради, юритмаси гидротурбинадан. Аммо қурилманинг ушбу турини, фақат сувнинг босими камида 0,35 атм ни ташкил этганда танлаш лозим.

 

5. Колонканинг иссиқлик алмашиш тури қандай?

Газ колонкалариниг деярли барча иссиқлик алмашгичлари мисдан ясалган, аммо чидами камроқ алюминийли иссиқлик алмашгичлар билан жиҳозланган арзон моделлар ҳам мавжуд.

Албатта, мисдан ясалган иссиқлик алмашгични танлаган маъқул.

Мисдан ясалган иссиқлик алмашгични танлаганда пайвандланиш жойларига эътиборни қаратиш муҳим. Қорамтир тусли нуқта ва линиялар иссиқлик алмашгич қўлда пайвандлангани эҳтимоли баландлигини билдиради. Бундай пайвандлашда хатоликлар юзага келиши мумкин ва колонкадан фойдаланганда иссиқлик алмашгичда қизиган соҳалар ҳосил бўлиб, фойдаланиш бошланган сўнг 1-2 йил ўтиб иссиқлик алмашгич куйиши ва тешилиши мумкин.

 

6. Колонка қандай хавфсизлик қурилмалари билан жиҳозланган?

Хавфсиз фойдаланиш учун газ колонкаси асосий хавфсизлик қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши керак, жумладан:

 

Алангани ионизацион назорати.

Одатда, ионизацион электрод ўт олдиргичнинг ёки асосий горелканинг ёнида жойлашган бўлади. Электродда аланга бўлганда газ узатиш клапанини тутиб турувчи ионизация токи вужудга келади. Аланган бўлмаганда газ узатилиши тўхтайди.

 

Мўрида тортиш бўлмаслигидан ҳимоя.

Одатда, колонканинг юқори қисмида, тутун газлари коллекторида жойлашган ҳарорат датчигидир. Мўри бандланганда ёниш маҳсулотлари колонкани махсус каналлар орқали тарк этиб, бунда ҳарорат датчигини қизитади. Шундай ҳолатда колонка газ узатилишини тўхтатиб, ўчади.

 

Қизиб кетишдан ҳимоя.

Бирон-бир сабаб билан иссиқлик алмашгичдаги ҳарорат 80 ̊С атрофидаги муайян қийматдан ошиб кетса, колонка газ узатилишини тўхтатиб, ўчади.

 

7. Қўшимча функцияларнинг мавжудлиги?

Кўпчилик, қурилмада бирон шароитда фойдали бўладиган қўшимча параметрлар мавжуд бўлишини истайди. Газ колонкалари қуйидаги функцияларга эга бўлиши мумкин:

Экранни мавжудлиги, унда сувнинг ҳарорати акс этиб туради.

Колонка панелида декоратив суратлар мавжудлиги, шу функция шарофати билан асбоб хона ички кўринишига уйғун киришади.

 

Хулосада газ колонкасидан саводли фойдаланиш бўйича бир нечта маслаҳат бермоқчимиз: